| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
«وَلا تُؤْتُوا السُّفَهَاءَ أَمْوَالَكُمُ الَّتِي جَعَلَ اللَّهُ لَكُمْ قِيَامًا وَارْزُقُوهُمْ فِيهَا وَاكْسُوهُمْ»
– „Ақлсиз кимсаларга Оллоҳ сизлар учун турмуш воситаси қилиб қўйган молларингизни бериб қўйманг, балки уларни ўша моллардан едириб-ичиринглар“. [4:5]
Демак, Оллоҳ исрофгарларга (тентакларга) мол беришдан қайтарган. Уларни фақат ейиш ва кийиш билан таъминлашни буюрган. Оллоҳ Таоло айтади:
«فَإِنْ كَانَ الَّذِي عَلَيْهِ الْحَقُّ سَفِيهًا أَوْ ضَعِيفًا أَوْ لا يَسْتَطِيعُ أَنْ يُمِلَّ هُوَ فَلْيُمْلِلْ وَلِيُّهُ بِالْعَدْلِ»
– „Агар зиммасида қарзи бўлган киши ақлсиз ё ожиз бўлса, ёки ёздиришга қодир бўлмаса, унинг ҳомий вакили адолат билан ёздирсин“. [2:282]
Бу оятда исрофгарга (тентакка) волий бўлишни вожиб қилган. Муғийра ибн Шуъбанинг ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в.
«نَهَى عَنْ إِضَاعَةَ الْمَالِ»
молни зоя қилишдан қайтарганлар. Дорамий ва икки шайх ривоят қилган ҳадисда шундай дейилган.
Исроф қилиш ва совуриш сўзларининг ҳам луғавий ва ҳам шаръий маънолари бор. Одамлар кўпроқ луғавий маъносига эътибор қилиб, шаръий маъносини четда қолдирадилар-да, уларни шариат хоҳлаганидан бошқача тафсир қиладилар. Уларнинг луғавий маъноси иқтисоднинг зидди бўлиб, ҳаддан, мўътадилликдан ошиш, демакдир. Фалончи молни совурди, дегани луғатда, сочиб юборди, деганидир. Уларнинг шаръий маънолари эса молни Оллоҳ қайтарган ишга сарфлашдир. Оллоҳ буюрган ёки рухсат берган иш учун қилинган сарф оз ёки кўп бўлишидан қатъий назар исроф ва совуриш ҳисобланмайди. Ривоят қилинишича, Зуҳрий Оллоҳ Таолонинг:
«وَلا تَجْعَلْ يَدَكَ مَغْلُولَةً إِلَى عُنُقِكَ وَلا تَبْسُطْهَا كُلَّ الْبَسْطِ»
– „Қўлингизни бўйнингизга боғлаб ҳам олманг. Исрофгарлик қилиш билан уни бутунлай ёзиб ҳам юборманг“, [17:29]
деган оятини, ўринли жойидан қизғонма, ботилга сарфлама, деб тафсир қилган. Қуръони Каримнинг бир неча оятларида исроф сўзи ворид бўлган:
52-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143
|